» » Жиззахда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони топширилди 

Жиззахда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони топширилди 

18 август 2023 г 501 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Президентимизнинг Фармойиши билан тақдирланган бир гуруҳ Жиззахлик тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев тадбиркорларни самимий табриклаб, Давлатимиз раҳбари фармойиши билан берилган "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонини  Илясова Насиба  Ғаллаорол туманидаги "Нозимабегим Насибаси" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Иномов Элимдор Шароф Рашидов туманидаги "Дафна ифори" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Каримов Фурқат Жиззах шаҳридаги "Master System East" масъулияти чекланган жамияти бош директори, Норбоев Давронбой  Фориш туманидаги "Нурали-Элназар чорвадор" фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, Одилов Акмал Жиззах шаҳридаги "Доктор Акмал" масъулияти чекланган жамияти директори, Турақулов Элёр Жиззах шаҳридаги "Жиззах пластмасса акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ва  Усмонов Рустам Зарбдор туманидаги" Зарбдор парранда" масъулияти чекланган жамияти раҳбарига кўкрак нишони  тантанали тарзда топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!