» » Ғаллаорол туманида бокс бўйича Халқаро турнир ўтказилди

Ғаллаорол туманида бокс бўйича Халқаро турнир ўтказилди

20 ноябрь 2018 г 3 034 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Халқаро турнир ўтказилди.

Унда 16 та жамодан 350 нафар спортчи-ўқувчилар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра 1-ўрин Бухоро вилояти, 2-ўрин Ғаллаорол тумани, 3-ўрин Жиззах шаҳри, 3-ўрин ЖИОЗМИ жамоалари фахрли ўринларни эгаллашди.

Мусобақа ташкилотчилари ва ҳамкорлари Ғаллаорол туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш жамғармаси вилояти филиал, вилоят бокс федерацияси, вилоят "Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти”, Ғаллаорол тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон "Ёшлар иттифоқи” тумани Кенгаш, Ғаллаорол тумани Халқ таълим бўлими ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкилотлар томонидан таъсис этилган 1-2-3 даражали диплом, медаллари ва эсдалик совғалар билан такдирландилар.

Шунингдек, жаҳон ва осиё чемпионати совриндорлари Ж.Тоғаймуродов ва С.Холмуродовлар билан маҳорат сабоғи ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!