Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун янги имкониятлар
20 ноябрь 2018 г 3 193 Комментарии: 0
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун моҳияти хамда Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ва унда назарда тутилган янгилик ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилди.
Ҳозирда, Жиззах вилоятида 600 дан зиёд нодавлат ташкилот рўйхатга олинган. Улар вилоятимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 майдаги "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳани янада ривожлантиришга, мазкур жараёнда самарали механизмларни яратишга қаратилган.
Фармонга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва ижро ҳокимияти органлари билан ахборот алмашишни соддалаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш борасида яратилаётган шароит ва эркинликлар шу вақтга қадар амалиётда учраб келаётган ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали ушбу соҳада қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фармон билан 2018 йил 1 июндан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштирилди.
Яна бир кувончли вокеаларнинг бири «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ушбу кўкрак нишони 8 декабрь – Конституция куни байрами арафасида топширилади.Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
ЎзННТМА ХБ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!