» » Зоминда осма дор йўли ва автотураргоҳ фойдаланишга топширилди

Зоминда осма дор йўли ва автотураргоҳ фойдаланишга топширилди

26 август 2023 г 493 Комментарии: 0

Зомин туманида туризмни ривожлантириш учун “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси фаолияти йўлга қўйилди ва Зомин тумани ҳудудида туристик зона ташкил этиш учун 2 007 гектар ер майдони ажратилиши белгиланди.

“Зомин” туристик-рекреацион зонасининг режасига мувофиқ ҳудудда дастлабки қиймати 2,8 трлн.сўм бўлган объектлар 225 ўринли Анжуманлар саройи, оилавий кўнгилочар марказ, 4 та тўрт юлдузли меҳмонхоналар, 7 та уч юлдузли меҳмонхоналар, 5 та йўналишда замонавий дор йўллари, 6 та апартамент уйлар, 7 та ресторан ва кафелар, 8 км узуникдаги тоғ чанғи учиш трассалари ва 13 та ёзги аттракционлар қурилиши режалаштирилган.

Куни кеча “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида кўтарган замонавий дор йўлини ва кўп қаватли автотурагоҳ ҳам фойдаланишга топширилди.

“Зомин” осма дор йўлининг узунлиги 2 640 метр бўлиб, 12та минорали 11дона устундан ташкил топган. Шу билан бирга, 11 сонли энг баланд миноранинг баландлиги 35 метрни, ерга қадар энг катта масофа эса 74 метрни,дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни ташкил этади.

Қуйи станциянинг денгиз сатҳидан баландлиги 1961,1 метрни, юқори станцияси эса 2490,6 метрни,станциялар ўртасида баландлик фарқи 529,5 метрни ташкил этади.

Дор йўлида мижозларни ташиш учун “Порше” студиясида ишлаб чиқилган замоновий дизайндаги 36 та кабина тақдим этилган.

Максимал ўтказиш қобилияти (бир томонлама) соатига 1 200 нафар мижозларни қабул қилиш қувватига эга.

Шунингдек, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақасадида, дор йўлининг пастки станция ҳудудида йиғма металл конструкциялардан фойдаланган ҳолда 400 ўринли, 5 қаватдан иборат автотураргоҳ ҳам қуриб битказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!