Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқаро аҳамиятга эга автомобил йўлларида ЙТҲлар сони кескин кўпаймоқда
29 август 2023 г 453 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида 2023 йилнинг 6 ойида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (174/207) ёки 33 тага, ҳодисаларда ҳалок бўлганлар 10,6 фоизга (66/73) ёки 7 нафарга, тан жароҳати олганлар 18,6 фоизга (140/166) ёки 26 нафарга кўпайган.
Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларда содир этилган ҳодисалар 57 фоизга (51/80), шундан, М-39 йўлидаги ҳодисалар 56 фоизга (41/64), А-376 йўлидаги ҳодисалар 60 фоизга (10/16) ошди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 44 фоизи (91 таси) сутканинг тунги вақтида, уларнинг 58 фоизи (53 таси) ёритилмаган автомобиль йўлларида содир этилган. Уларда 25 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 41 нафари тан жароҳати олган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!