» » Жиззахда Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фотовидео)

Жиззахда Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фото\видео)

30 август 2023 г 437 Комментарии: 0

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига асосан Жиззах вилоятидан ҳам давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев юксак Давлат мукофотлари «Дўстлик» орденини Зомин туманидаги «Нарзуллаев Жасурбек» фермер хўжалиги бошлиғи Нарзулла Сайдуллаев, Пахтакор тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Бувинсо Хужабекова, вилояти мусиқали драма театри актрисаси Олия Эштухтарова, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Жиззах шаҳридаги «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Махбуба Мамирова, “Содиқ хизматлари учун” медали билан вилоят суди раисининг ўринбосари Акрам Шукуров, Бахмал туманидаги «Гулбулоқ» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ўмирзоқ Ҳамроев, «Соғлом турмуш» медали билан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 17-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси Сайёра Жонизоқова, «Шуҳрат» медали билан Арнасой тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Азизжон Абдусоттаров, Миллий гвардия ҳарбий қисм отряд командирининг ўринбосари Рамшид Гулов, Фориш туманидаги «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкат Исломов, Фориш туманидаги «Боғдон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари Анвар Келдиев, Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Шерзод Қосимов, Зоминдаги «Jizzax Organic» масъулияти чекланган жамиятининг капитал қурилиш бўлими бошлиғи Жонибек Рахмонов, Пахтакор туманидаги «Сарбон Суҳроббек» фермер хўжалиги механизатори Султанов Номанжан, Ғаллаорол тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Мирзохид Темуров, Арнасой туманидаги 5-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гулбахор Худайбердиева Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали тарзда топширди.

Шуниндек, Ғаллаорол туманидаги 100 ёшдан ошган онахон Ойхумар Шерматованинг хонадонига бориб «Шуҳрат» медалини вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!