Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ёшлар сиёсати » IV-сектор: пиёдалар йўлкасини таъмирлашга 403 млн.сўм сарфланди
21 ноябрь 2018 г 2 855 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида 4-секторга қарашли "Самарқандқудуқ” МФЙ ҳудудида 2786 нафар аҳоли, 478 та хонадон, 668 та оилалар мавжуд. Мазкур ҳудудда уй-жой, коммунал хизмат, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, ички йўллар сифати ҳамда транспорт қатновини яхшилаш, ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саламатлигини муҳофаза этиш, бандлик, оила ва маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланганларга кўмаклашиш сингари йўналишларда мавжуд муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сектор ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб, қишлоқлардаги аҳволни яқиндан ўрганилиб, туман ва вилоят миқёсида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар юзасидан таклифлар тайёрланяпти.
6 кмлик пиёдалар йўлаклари (тротуар)ни таъмирлаш учун 403.0 млн сўм, 55 дона кўча чироқларини ўрнатиш учун 165.0 млн сўм маблағ сарфланди. Кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳудуддаги ер майдонларига 10460 дона манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди.
Режадаги якка тартибда бунёд этилган 378 та уй-жойдан 353 таси 2 млрд. 323 млн сўмлик қийматда таъмирланди.
Ҳудудда аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида 10 иссиқхона бунёд этиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар уларнинг 2 таси тўлиқ ишга туширилди.
Аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 4 км. Масофада қув қувурлари ётқизилиб, хонадонлар сув тармоғига уланишига эришилди. Бунда 1 дона сув насоси учун трансформатор ва қарийб 120 миллион сўмлик 4 та сув насоси режа асосида келтирилиб ўрнатилди.
Ҳудудда қишлоқ аҳолиси эҳтиёжи учун 140 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатиш режалаштирилган бўлиб, бу ишлар учун 42.0 млн сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларини иситиш мақсадида 15 тонна кўмир келтирилиб, 5 км автомобиль йўллари жорий таъмирланди. Йўлларни таъмирлаш ишларига 688 млн сўм сарфланди.
"Эзгуликнинг катта - кичиги бўлмайди”, дейдилар. Шу маънода, ҳудудларда секторлар томонидан ёшу-кексада бугунги кундан миннатдорчилик ва розилик туйғуларини мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида эзгу мақсадлар мужассам экани қувонарлидир.
Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!