» » Фуқаролик ишлари суди Фориш туманида оммавий қабул ўтказди

Фуқаролик ишлари суди Фориш туманида оммавий қабул ўтказди

21 ноябрь 2018 г 3 817 Комментарии: 0

Фориш туман «Хонбанди» маҳалласида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Акрам Шукуров ва фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Луиза Халитовалар аҳоли билан оммавий қабул ўтказдилар.

Учрашувда сўзга чиққан фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҲаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, суд-ҳуқуқсоҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси Акрам Шукуров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчлик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги янгиликлар тўғрисидаҳам гапирди.

Очиқва ошкора мулоқотда фуқаролар қурилган уй-жойларига мулк ҳуқуқини берувчиҳужжатларни расмийлаштириш, солиқ ва коммунал тўловлар бўйича юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримлар олдини олиш юзасидан берилган кўплаб саволларга батафсил жавоб олишди.

Учрашувдан сўнг фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раисининг сайёр қабули бошланди. 8 нафар фуқаро уй-жой, мулкий муносабатлар, никоҳни бекор қилиш, алимент ундириш каби масалалар билан мурожаат қилишди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!