» » Жиззахнинг 4 та туманида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди

Жиззахнинг 4 та туманида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди

27 сентябрь 2023 г 208 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2022 йил 7 декабрдаги 439-сон қарорига мувофиқ республикада ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, ер ости сувларнинг камайиши ҳамда ифлосланишининг олдини олиш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.
Ўзбекистонда ерости сувлари сатҳи ва захиралари камайиб кетаётган 23 та туманда қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.
Мутахассислар хулосасига кўра, тасдиқланган миқдордан ортиқча сув олиш сув сатҳининг пасайиб кетишига ва бу захираларнинг бир неча йил ичида тугашига олиб келиши мумкин. Натижада ичимлик сув манбаси бўлган қудуқлар қурийди ва катта маблағлар ҳисобига қурилган ичимлик сув иншоотлари сув бермай қўяди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!