» » Арнасойда янгидан иш бошлаган тадбиркорлар сони кўпаймоқда

Арнасойда янгидан иш бошлаган тадбиркорлар сони кўпаймоқда

24 ноябрь 2018 г 2 625 Комментарии: 0

Арнасой тумани вилоятимизнинг чўл ҳудудларидан бири саналади. Айни пайтда туманда 45 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туманда 13 та маҳалла, 6100 та хонадон ва 8400 та оилалар мавжуд.

Асосан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган туманда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 17 мингга яқини иқтисодий фаол ҳисобланади. Ҳудудда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб савдо, хизмат кўрсатиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қатор имкониятлар мавжуд.

Ҳозирда туманда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 46 тани ташкил этади. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан доимий равишда тадбиркорлар билан мулоқотлар уюштирилиб, уларнинг солиқ ва солиққа тортиш йўналишларида зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиниши натижасида фаолият тури мос келмаслиги тушунтирилган  хусусий тадбиркорлар Дилфуза Қаршиева,   Алишер Рўзибоев ва    Юнус Бегматовлар қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. Натижада давлат бюджетига 1 миллион 293 минг сўм қўшимча маблағлар аниқланиб ундирилиши таъминланди.

Рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 6 нафар фуқаролар билан ўтказилган суҳбатдан сўнг, уларга давлат рўйхатидан ўтган ҳолда фаолиятни ташкил этиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди. Фаолияти конунийлаштирилиб рўйхатдан ўтказилгач давлат бюджетига қўшимча  2586,0 минг сўм қўшимча маблағлар ундирилди.

Ўктам Бегашов 

Арнасой туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!