Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Мирзачўл туманининг аҳолиси мамнун
26 ноябрь 2018 г 3 113 Комментарии: 0
Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлганидек, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури асосида улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Охирги икки йилда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга оид бошланган давлат сиёсати доирасида шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий қиёфа касб этиб, халқимизнинг турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда.
Фаол ижтимоий сиёсатни амалга оширишни давом эттириш мақсадида яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож қишлоқ оилалари учун 656 та арзон уй-жойларни қуриш ишлари бошланиб, яшаш учун барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар босқичма-босқич ўз эгаларига топширилмоқда.
Бугун анашундай эзгу ишлар натижаси улароқ “Обод қишлоқ” дастури доирасида Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридаги эски барак типида қурилган уйларни ўрнига замонавий барча шарт-шароитларга эга бўлган хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида қисқа фурсатда Мирзачўл тумани маркази Гагирин шаҳри таниб бўлмас қиёфага келтирилди. Кўпқаватлик уйлар, кенг йўллар ва шинам масканларнинг замонавий шаҳарсозлик асосида олиб борилган ишлар натижасида бу ердаги одамларнинг юзидаги миннатдорчиликни кўриш мумкин.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!