Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
27 ноябрь 2018 г 3 223 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туман тиббиёт марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиб, беморларга дори-дармон тарқатилди.
Туман ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда фонднинг туман таянч пункти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда диабет хасталигига чалинган 180 нафар киши иштирок этди. Уларга туман бош эндокринологи Гулчеҳра Неъматова, фондининг вилоят бўлими шифокор Дилбар Жамолова соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунча беришди. Патронаж ҳамширалар беморларга турли ҳолатларда бирламчи тиббий ёрам кўрсатиш усулларини ўргатдилар. Тадбир иштирокчилари ушбу хасталикни даволаш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги янги маълумотлардан хабардор этилибгина қолмай, оғриқ қолдирувчи пластир, қон босимини туширувчи дори воситалари ва кўзойнаклар билан ҳам таъминланишди.
- Кўп йиллар турли ташкилотларда ишладим, - дейди тадбир иштирокчиси, II гуруҳ ногирони Номоз Муллажонов. – Шу хасталикни орттириб олдим. Аммо беморларга хайрия тариқасида дори воситалари, кўриш қуввати пасайганлар учун кўзойнаклар тарқатилганини биринчи кўришим. Бу эса хасталик билан курашишда бизга руҳий ёрдам эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Президентимизга, “Соғлом авлод учун” фондига ташаккур!
М. НОРБЕКОВА.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!