» » Жиззахдаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолияти ҳақида

Жиззахдаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолияти ҳақида

27 ноябрь 2018 г 7 010 Комментарии: 0

Ҳар биримиз хонадонимиз, иш жойимизда маиший чиқиндиларни махсус техникаларда олиб кетилишини таъминласак, атроф-муҳитнинг тоза бўлишига шубҳа йўқ.

Ана шундай хайрли ишларда эл-юртимизга сидқидилдан хизмат кўрсатиб келаётган жамоалардан бири вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошида ташкил этилган “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳар хил турдаги чиқиндиларни йиғиш ва махсус жойларга ташишдан иборат.

Айни кунда корхона ҳисобида 37 та чиқинди ташувчи машина, 12 та самосвал, 7 та бульдозер, 7 та автоюклагич, 12 та ассенизатор техникалари, 13 та махсус транспорт воситалари бўлиб, улар ободонлаштириш ва тозалик ишларида хизмат кўрсатмоқда.

Вилоят Молия бошқармаси “Нарх сиёсати Кенгаши”нинг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган декларацияга асосан, маиший чиқинди нархи аҳолига 1 одам учун ойига 2200 (икки минг икки юз) сўм, хўжалик субъектлари учун 1 м. кубга қўшилган қиймат солиғисиз 34740 (ўттиз тўрт минг етти юз қирқ) сўм қилиб белгиланди.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, абонентлар учун ушбу декларацияга асосан ҳисоб-китоб қилинади.

 

Рушана МУРАТОВА,

вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

бошқармаси жамоатчилик ва оммавий ахборот

воситалари билан ишлаш бўлимининг мутахассиси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!