» » Янгиобод туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай бўлмоқда

Янгиобод туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай бўлмоқда

28 октябрь 2023 г 232 Комментарии: 0

Янгиобод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари, хусусан, табиий, суюлтирилган газ ва кўмир билан барқарор таъминлаш ва қорли-қировли кунларда салбий ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, “Янгиободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан аҳоли орасида ёнғин ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шунингдек, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия манбалари билан таъминланиши, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш каби ҳолатлар ўрганилиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!