Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида кўрик – танлов ўтказилади
04 ноябрь 2023 г 322 Комментарии: 0
9-декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида кўрик – танлов ўтказилади.
“Коррупция - жамият кушандаси” мавзусидаги танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- Энг яхши босма нашр мақоласи;
- Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш;
- Энг яхши интернет мақоласи;
- Энг яхши видеоролик;
- Энг яхши баннер ёки тасвирий санъат асари.
Танловга 2023 йил давомида расман газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар жорий йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- танловга тақдим этилган материаллар;
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
- муаллифнинг паспорт нусхаси;
- иш жойидан тавсиянома;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
Танловга қатнашиш учун буюртмалар ижодий уюшмалар, ОАВ жамоаларидан, ахборот хизматлари, соҳалар бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларидан, шунингдек, мустақил ижодкорлардан қабул қилинади.
Хужжатлар 2023 йил 30 ноябрга қадар Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун манзил:. 130000, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шох кўчаси, 63-уй. тел:72-226-40-28, 99-559-60-65, jiz.kengash@exat.uz.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!