» » Жиззах вилоятининг 6 ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жиззах вилоятининг 6 ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

07 ноябрь 2023 г 223 Комментарии: 0

8-9 ноябр кунлари республика ҳудудида кучли ёмғирлар ёғиши кутиляпти. 

“Ўзгидромет” раҳбари хабарига кўра, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида


Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида


Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида


Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида


Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида


Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида


Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида


Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида


Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.


Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!