» » “Ёш китобхон” танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди

“Ёш китобхон” танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди

30 ноябрь 2018 г 4 008 Комментарии: 0

“Ёш китобхон” танловининг Жиззах вилоят босқичи “Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним” мактаб интернатида бўлиб ўтди.

Қизғин баҳс билан кечган танлов, иштирокчиларнинг китоб мутооласини қанчалик ўзлаштирганликларини синовдан ўтказди.

Танловнинг вилоят босқичида 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Зомин туманидан 75-ИДУМ ўқувчиси Ғойибназарова Фарангиз, 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Янгиобод тумани 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Алимқулов Сардор, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жиззах Давлат педагогика институти 3 босқич талабаси Илхомова Дилноза ғолибликни қўлга киритди.

-Танлов шаффоф тарзда бўлди саволлар ҳамда билетлар барча иштирокчи ва томошабинлар олдида ошкора тарзда берилди баллар ҳам шу тартибда эълон қилинди. Мен жуда ҳам хурсандман. Республика босқичида ҳам биринчи ўринни олишга албатта чин дилдан ҳаракат қиламан, - дейди 10 -14 ёш тоифаси ғолиби  Ғойибназарова Фарангиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!