» » Зарбдордаги тиббиёт муассасалари куз-қиш мавсумига тайёрми?

Зарбдордаги тиббиёт муассасалари куз-қиш мавсумига тайёрми?

09 ноябрь 2023 г 268 Комментарии: 0

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошида тузилган депутатлар, партия фахрийлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари, тумандаги масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда жойлардаги ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганмоқдалар.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашида фаолият олиб бораётган 11 нафар O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги мавжуд тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганиб чиқдилар.

- Ўтган йилги аномал совуқлар чоғида тиббиёт масканларининг қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрмагани сабаб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда талай қийинчилик ва муаммолар келиб чиққан эди, - дейди фаол депутатларимиздан бири Муртаз Гаипов. – Шу сабаб, мазкур масала йил давомида депутатларимиз назоратида бўлди. Бир неча бор соҳа масъуллари ахбороти эшитилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига масала киритилди. Айни пайтда депутатларимиз тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш жараёнида соҳадаги тиббий хизмат кўрсатиш борасида кузатилаётган камчилик ва муаммоларни ҳам депутатлик назоратига олишган...

Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмаси 92588 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. 1340 ўринли стационар хизмати, 400 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли поликлиника, ҳар бири 100 қатновга мўлжалланган – “Бўстон” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 28-сонли оилавий поликлиника ва “Шарқ Юлдузи” МФЙ да жойлашган 14-сонли оилавий поликлиника ва ҳар бири 50 қатновга мўлжалланган Истиқбол, Нурафшон, Тараққиёт, Тошкесган, Оқар маҳаллалари ҳудудида жойлашган ОШП аҳоли хизматида.

Ўрганишлар давомида аниқланган  жузъий камчиликлар мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида шу ернинг ўзида бартараф этилмоқда.  Саъй-ҳаракат талаб қилинадиган муаммоларни бартараф этишнинг аниқ вақти ва масъуллари белгиланмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир камчилик ва муаммо бартараф этилиши ишчи гуруҳ  аъзолари томонидан кундалик назоратга олинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!