» » Ғаллаорол туманида янги қурилган тўрт қаватли 7 та уй фойдаланишга топширилди

Ғаллаорол туманида янги қурилган тўрт қаватли 7 та уй фойдаланишга топширилди

04 декабрь 2018 г 3 002 Комментарии: 0

Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллиги арафасида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласида янги қурилган тўрт қаватли 7 та уй фойдаланишга топширилди. Янги турар жойлардаги ҳар бири 2-3 хонали хонадонларга 168 оила кўчиб кирди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман хокимлиги, маҳалла фаоллари, қурувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Болалар майдончалари, дам олиш жойларига эга янги уйлар мактаб, болалар боғчаси, бозор каби ижтимоий объектларга яқин ҳудудда барпо этилгани аҳолига янада қулайлик яратади. 

– Икки хонали хонадон учун шартнома тузган эдим, – дейди тумандаги 73-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Элбек Тотлибоев. – Уй бизга ҳар томонлама ёқди. Фақат ташқи кўркамлиги эмас, ичкарисининг лойиҳаси ҳам ҳар жиҳатдан қулай. Ошхона, ванна, алоҳида хоналар – оиланинг эмин-эркин яшаши учун барча шароит етарли. Шундай уйимиз бўлишини орзу қилган эдим. 

Вилоятда 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш бўйича тегишли дастурга мувофиқ, жорий йилда 656 та арзон уй-жой фойдаланишга топширилиши белгиланган. Уйлар босқичма-босқич ўз эгаларига топширилмоқда. 

Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!