» » Жиззахда тўланмаган кредитлар мажбурий ундирилади

Жиззахда тўланмаган кредитлар мажбурий ундирилади

29 ноябрь 2023 г 390 Комментарии: 0

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир.

Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 961 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 48,3 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 17 та 4.9 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 12 та 3,2 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!