» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев шифокорлар ҳамда фармацевтика тизими вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев шифокорлар ҳамда фармацевтика тизими вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди

02 декабрь 2023 г 315 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев шифокорлар ҳамда фармацевтика тизими вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди.

Фармацевтика соҳасининг бугунги кундаги ҳолати ва соҳа ривожига етарлича эътибор берилмаётганлиги юзасидан бўлиб ўтган танқидий-таҳлилий учрашувда вилоятдаги соҳа масъуллари, раҳбарлари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланишича, бугун вилоят аҳолисининг фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаби, унинг қанчасини маҳаллий ва қанча қисмини импорт ҳисобига қоплаш мумкинлиги, дори-дармонлар сифати бўйича на шу соҳага масъул раҳбарлар ва на соғлиқни сақлаш тизими ходимлари қўлида аниқ ҳисоб китоблар йўқ!

Фармацевтика соҳасида бугун вилоят ҳудудида “Жиззах Дори-дармон” МЧЖ тасарруфидаги 87 та ижтимоий дорихона шаҳаобчалари (шундан марказий дорихоналар 13 та ва уларнинг филиаллари 74 тани) ташкил этади.

Уларда сотилаётган “Асосий дори воситалар рўйҳати”га киритилган 7 500 хил дори маҳсулотларининг 1 120 хили (15 %) мавжуд бўлиб, шунинг ҳам 420 турдагиси (37 %) импорт қилинган дори воситаларидир. Ҳозирда жамиятга тегишли ижтимоий дорихона шаҳобчаларида 5 000 хилдан ортиқ дори воситаларига эҳтиёж мавжуд.

Шаҳар ва туманларда фарм саноатида лойиҳалар амалга ошириш учун барча имкониятлар бўла туриб, дори воситаларинг импорти юқорилигича қолаётган Жиззах шаҳар (49 %), Мирзачўл (47,7 %), Бахмал (38,3 %) ва Зарбдор (37,7 %) туманларида нима учун биронта фармацевтика лойиҳаси амалга оширилмай келинмоқда.

Бундан ташқари, Жиззах вилоят Перинетал маркази, Жиззах вилоят рухий-асаб касалликлар диспансери, Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси, Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси ва Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаларида таъминотчи корхоналардан ишлаб-чиқилган нархлар таклифидан юқори нархларда харид қилинганлиги маълум бўлди.

Қолаверса, Зомин туманида 103,4 га ер майдонда “Зомин-Фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган, 100 га плантация (доривор ўсимликлар етиштириш)га ажратилган. Бироқ, мазкур иқтисодий зона ташкил этилганига 6 йилдан ошиқ вақт ўтганлигига қарамасдан бугунги кунгача ушбу саноат зонасида атиги 2 та лойиҳалар амалга оширилган.

Танқидий–таҳлилий ўтган учрашувда вилоят ҳокими тегишли соҳа вакиллларига кўрсатилган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!