Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахдаги “Темурийлар издоши”
06 декабрь 2018 г 7 893 Комментарии: 0
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятимизда “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилди.
Мазкур ўқув муассасаси Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилиши йўлида бугун ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Бу ерда 1-11 синфларда махсус ҳарбийлашган синфларда 400 дан ортиқ ёш курсантлар чет тиллари, математика, физика, тарих ҳамда ҳуқуқ фанларидан 30 нафар педагог кадрлар билим бериб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини мунтазам ошириб боришмоқда.
Вилоятимиз марказида жойлашган Шароф Рашидов хиёбонида ташкил этилган тадбирда “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасаси тарбияланувчиларининг тақдимоти ўтказилди. Бу ерда жам бўлганлар учун мазкур мактаб ўқувчилари ҳамда “Миллий гвардия”чилар томонидан чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов сўзга чиқиб “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасасининг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!