» » Зафаробод туманида стадион фойдаланишга топширилди

Зафаробод туманида стадион фойдаланишга топширилди

11 декабрь 2023 г 253 Комментарии: 0

Зафаробод туманидаги «Самарқанд» маҳалласида ёшларимиз спорт билан доимий шуғулланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиш мақсадида мини-стадион қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур тадбирда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров, туман ҳокими Ў.Рахмонов, сектор раҳбарлари, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда нуронийлар иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари мини-стадиондаги спортчи ёшлар билан суҳбатлашишди ҳамда нуронийлар дуога қўл очиб, туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлар учун юртбошимизга эзгу ниятларини билдиришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!