» » Фориш туманида 4 та сектор фаолияти бўйича йиғилиш ўтказилди

Фориш туманида 4 та сектор фаолияти бўйича йиғилиш ўтказилди

07 декабрь 2018 г 3 341 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори жойларда мавжуд муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, бир сўз билан айтганда, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш, ҳудудлардаги ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилмоқда.

Фориш туманида ҳам Президентимизнинг мазкур қарори асосида 4 та сектор фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу секторларга туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлик қилмоқда.

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Президентимизнинг юқорида баён этилган қарори асосида туманда ташкил этилган тўртта сектор фаолиятини янада жонлантириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш, тумандаги муаммоларни ўрганиш ва республика, вилоят ва туман йўл харитасига киритишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

4 та секторларга бириктирилган гуруҳ аъзолари, тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилган йиғилишни туман ҳокими Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрациясидан туманимизга бириктирилган ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Умиджон Тожибоев мамлакатимиз Президентининг юқорида зикр этилган қароридан келиб чиқадиган долзарб масалалар бўйича маъруза қилди. Нотиқ таъкидлаб ўтганидек, қарорда ҳудудларни комплекс ривожлантирш, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этиш вазифалари белгилаб берилган. Туманда ташкил этилган секторлар фаолияти, уларга раҳбарлик қилиш усуллари, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш, муаммоларни туман, вилоят ва республика йўл хариталарига киритиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, уларни рўёбга чиқариш юзасидан тўхталиб ўтди. Шунингдек, нотиқ ўз чиқишида секторлар раҳбарлари фаолиятини янада кучайтиришга доир ҳисобот бериш тартиблари ҳақида таҳлилий фикрлар билдирди.

Ҳар бир сектор бошлиғи ҳоким даражасида масъулиятни ўз зиммасига олмоғи лозим. Улар уй-жой, сув, электр, газ таъминоти, транспорт хизмати кўрсатилиши ва бандликни таъминлаш чораларини изчиллик билан кўришлари керак.

Шу билан бирга иш вақтининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисмини уйма-уй юриб, аҳолининг холидан хабар олишга йўналтирилиши шарт. Сектор штабларида компьютерлар ва бошқа зарур жиҳозлар бўлиши лозим.

Йиғилишда сектор раҳбарлари – ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва солиқ инспекцияси бошлиғининг фаолияти ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, коммунал, ҳуқуқ тартибот масалаларига доир масалаларни уйма-уй юриб, ҳал этишга қараб баҳоланиши таъкидланди. Давлатимиз раҳбари томонидан секторлар раҳбарлари фаолияти ижобий баҳоланмаётгани айтилиб, ишни жонлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Азизбек Асроров иштирок этди.

Йиғилишда қарор ижросини таъминлаш, тумандаги мавжуд муаммоларни туман, вилоят ва республика йўл хариталарига киритиш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!