Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах политехника институтининг муқобил энергияларни тадқиқ этиш илмий-амалий маркази иш фаолиятини бошлади
28 декабрь 2023 г 325 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган 9-сонли топшириқлар баёнининг 70-бандида, Жиззах политехника институти олимлари ва талабалари билан биргаликда кремний асосидаги қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳасини Жиззах ёшлар технопаркида амалга ошириш чораларини кўриш топширилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Жиззах политехника институтига Хитой Халқ Республикасининг «Wуҳан Ооитеч Традинг Cо., Лтд» компаниясидан умумий қиймати 348 000 доллар бўлган ускуналар олиб келинган, белгиланган бинога ўрнатилди ва инфратузилма билан таъминланди. Даслабки ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида «Wуҳан Ооитеч Традинг Cо., Лтд» компаниясидан умумий қиймати 65 000 доллар бўлган, умумий қуввати 300 кВт бўлган 600 дона қуёш панеллари ишлаб чиқариш учун етарли хом ашёлар олиб келинган.
Ҳозирги кунда дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва тегишли тартибда тест жараёнларидан ўтказилди ва ижобий натижалар олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!