» » Бугунги "Сиёсий-маърифат соати"да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишди

Бугунги "Сиёсий-маърифат соати"да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишди

12 январь 2024 г 209 Комментарии: 0

Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да, Давлат хизматчилари учун муҳим тавсиялар юзасидан видеолавҳа намойиши, Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституциявий саводхонлик” рукни ва "Мутолаа вақти" рукни ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!