Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугунги "Сиёсий-маърифат соати"да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишди
19 январь 2024 г 184 Комментарии: 0
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да, Давлат хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида риоя қилиши зарур протокол ва этикет қоидалари, Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституциявий саводхонлик” рукни ва "Мутолаа вақти" рукни ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!