Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди
01 февраль 2024 г 273 Комментарии: 0
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил 13 октябрдаги № 2-1303-2301/4482-сонли суд буйруғига асосан қарздор К.Адан удирувчи К.М фойдасига уч нафар фарзанди учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 18 октябрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2023 йил 18 октябрь куни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2024 йил 29 январь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида К.А ва К.М оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!