Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугунги "Сиёсий-маърифат соати"да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишди
09 февраль 2024 г 242 Комментарии: 0
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да Алишер Навоий абадияти, Давлат фукаролик хизматчилари учун "Инсон ҳаётида таълимнинг ўрни" номли анимацион видеоролик намойиши, "Мутолаа вақти” рукни: Алихонтўра Соғуний "Туркистон қайғуси" китоби, "Конституциявий саводхонлик" рукни: 32-модда шарҳи ва Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!