» » Жиззахда диний соҳа вакиллари корхоналарга ташрифи уюштирилди

Жиззахда диний соҳа вакиллари корхоналарга ташрифи уюштирилди

14 декабрь 2018 г 2 173 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиб, отинойи ва диний соҳа ходимларини мамлакатимизда, жумладан, вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоят мусиқали драма театрида вилоятдаги рўйхат асосида имом хатиблар, имом-ноиблар ва отинойилар таклиф этилиб, уларга Ўзбеккино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Ҳаёт” бадиий фильми намойиш этилди.

Бадиий фильмдан сўнг, “Евразия-Карпет” МЧЖда гилам ва калава тайёрлаш технологиялари билан танишиб, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Roison” корхонасида замон талаблари асосида ишлаб чиқарилаётган маиший техникаларни томоша қилишди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган ёшлар билан учрашиб, яқиндан суҳбат уюштирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!