Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони очиқланди
05 март 2024 г 227 Комментарии: 0
Статистика агентлиги хабарига кўра, ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони пойтахт Тошкентда кўпроқ – 9 240 та. 2-поғонада Тошкент вилояти – 1 597 та. Учинчи ўринда Самарқанд вилояти жойлашган – 565 та хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар мавжуд.
Жиззах вилоятида бу кўрсатгич 178 тани ташкил қилган.
Шунингдек, бу кўрсатгич бошқа ҳудудларда қуйидагича.
Фарғона вилоятида – 502 та;
Сурхондарё вилоятида – 348 та;
Бухоро вилоятида – 341 та;
Андижон вилоятида – 309 та;
Наманган вилоятида – 231 та;
Навоий вилоятида – 218 та;
Сирдарё вилоятида – 204 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 171 та;
Қашқадарё вилоятида – 163 та;
Хоразм вилоятида – 132 та.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!