Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо масалалари бўйича Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари тайинланди
07 март 2024 г 324 Комментарии: 0
Умурзоқов Фаррух Эргаш ўғли - инвестициялар, саноат ва ташқи савдо масалалари бўйича Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Янгиобод тумани ҳокимининг «Ф.Умурзоқовни Янгиобод тумани ҳокимининг инвестициялар, саноат ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги 2024 йил 4 мартдаги 45-3-54-Қ/24-сонли қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.
Фаррух Умурзоқов 1991 йил Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. Маълумоти олий. 2015 йил Гулистон давлат университети ҳамда 2023 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари в.б, инвестициялар, саноат ва ташқи савдо масалалари бўйича Жиззах вилояти бошқармаси Янгиобод туман бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!