Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик солиқчилар ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг уйини таъмирлаб беришмоқда
27 март 2024 г 264 Комментарии: 0
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шароф Рашидов туман «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олмоқда.
Айни дамда «Олтинсой» кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган Комила Жуманазаровалар оиласи кўп йиллардан бери таъмирталаб уйда яшаб келган.
Уларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, уйни таъмирлашда 4-сектор вакиллари томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳовли атрофини ўраш мақсадида 27 метр «Эврозабор» панеллари ва уйни таъмирлаш учун 2 тонна цемент маҳсулоти келтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!