Жиззах вилояти ҳокимлиги » Спорт » «Металлург» ва «Сўғдиёна» Суперлигадан четлаштирилиши мумкин
18 декабрь 2018 г 3 084 Комментарии: 0
Ўзбекистон ПФЛ "Сўғдиёна” ва "Металлург” футбол клубларини Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши бўйича жиддий огоҳлантирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, "ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”га мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи "Сўғдиёна” ва "Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.
Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмаган, молиявий қарздорликлар бартараф этилмаган, шунингдек, "Сўғдиёна” стадионида ОАВ ходимлари учун етарлича шароит яратилмаган.
Мазкур камчиликлар "Сўғдиёна” ва "Металлург” футбол клублари томонидан жорий йил 25 декабрга қадар бартараф этилиши лозим. Акс ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!