» » Форишлик ёшларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди

Форишлик ёшларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди

18 декабрь 2018 г 2 566 Комментарии: 0

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 2 ва 3-босқич ўқувчилари довруғи оламга достон, кўҳна ва ҳамиша навқирон, тарихий шаҳар Самарқанд зиёратида бўлиб қайтдилар.

Саёҳат чоғида ёшларга Жиззах давлат педагогика институти тарих факультетининг 4-босқич талабаси Тўлқин Қаҳҳоров ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб, «Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳидан бошланди. Тўлқин Қаҳҳоров Ҳазрати Довуд, унинг номи билан аталувчи қадимиий зиёратгоҳ, Самарқанд шаҳрининг ўтмиши, бугунги юксалишлар хусусида ўқувчиларга кенг тушунчалар берди, уларнинг саволларига жавоблар қайтарди.

Сўнгра Регистон майдонига борилди. У ерда қад ростлаган уч мадрасанинг кўрки-салобатидан ўқувчилар бир олам таассуротлар олдилар.

Самарқанд диёридаги биринчи масжид бўлмиш Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара мажмуаси бунёд этилганини эшитган эдик. Саёҳат давомида ушбу табаррук мақбарани зиёрат этганимиз қалбларимиздан асло ўчмайди.

Муҳайё ЭГАМБЕРДИЕВА

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!