» » Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Зомин туманида бўлди

Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Зомин туманида бўлди

26 апрель 2024 г 336 Комментарии: 0

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, Зомин туманида қурилаётган ДМ-1 каналининг, Зомин “Миллий табиат боғи”да қурилаётган ўқув соғломлаштириш марказининг қурилиши билан ҳамда Зомин туристик-рекреацион зонасида дам олиш масканларининг курилишлари жараёнлари ўрганилди.

Шунингдек, Зомин табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ташкил этилаётган яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнида иштирок этилиб, ҳудудга 1500 дан зиёд манзарали кўчат экилиши таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!