Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Алимент пулини ундириб фарзандлар таъминотига йўналтирилмоқда
02 май 2024 г 271 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шахар бўлими томонидан фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда манфаатлари учун хизмат қилиб, алимент билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 30.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Л.В хисобидан ундирувчи М.А фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 05.07.2022 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Л.Внинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилиниб, ҳисобланган 10 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, Бюро ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчига берилган кўрсатма ва тавсияларга кўра, ушбу оила яраштирилиб, ижро ҳужжати иш юиртувдан тамомланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!