» » Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари бугунги куннинг долзарб мавзулари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар

Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари бугунги куннинг долзарб мавзулари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар

07 июнь 2024 г 138 Комментарии: 0

Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилди:

  • Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести
  • Видеолавҳа намойиши: Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — даврнинг муҳим талаби;
  • «Маҳалладан гапирамиз» рукни
  • «Мутолаа вақти» рукни

Шу билан бирга, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ушбу «Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtube даги расмий саҳифаси орқали намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!