Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хорижий компания вакиллари Зомин ЭИЗга инвестиция киритмоқчи
11 июнь 2024 г 337 Комментарии: 0
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Корея Республикасининг Unimed Pharmaceticals компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Unimed Pharmaceticals компанияси вакиллари ўз фаолиятлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Уларнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсади инвестиция киритиш учун ҳудудлар хақида маълумот тўплаш ва келгусида ҳамкорликда ишлаш эканлигини билдирдилар.
Хорижий компания вакиллари Зомин ЭИЗ ва “Tashkent Pharma Park” кластери ҳудудларини бориб, ўрганиб, Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиши катталиги ва бу ерда завод қуриб инвестиция киритиш режаси ҳақида ахборот берди.
Агентлик директори Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва шароитлар билан таништириб ўтди.
Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга рози эканлигини билдириб, музокараларни келгусида янги босқичда давом эттиришга келишиб олдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!