» » BYD электромобиллари нархи тушадими? Компания бош директори жавоб берди

BYD электромобиллари нархи тушадими? Компания бош директори жавоб берди

02 июль 2024 г 228 Комментарии: 0

«BYD Uzbekistan Factory» бош директори Шафқатбек Алимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD’лар чет элдан олиб келинаётган маҳсулотлардан арзон бўлади.

Билдирилишича, ҳозирда Жиззахдаги заводда BYD’нинг «E2», «Seagull» ва «Yuan» каби оммабоп моделларини ишлаб чиқариш режаси бор.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган моделлар экспорт қилинганида, ўша бозорларга Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар олиб келинмайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда BYD’нинг Хитойдан ташқаридаги илк завод очилди. Ўзбекистон Президенти «BYD» компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлаганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!