» » Ғаллаорол туманининг олис ҳудудларида аҳолига бепул тиббий кўрик кўрсатилмоқда

Ғаллаорол туманининг олис ҳудудларида аҳолига бепул тиббий кўрик кўрсатилмоқда

02 июль 2024 г 167 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманининг олис ҳудудларидан бўлган Жийдали маҳалласида ҳудудида жойлашган Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сон Ойилавий поликлиникасида аёлларга, беморларга ва аҳолига тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу тиббий кўрикда акушер-гинеколог, лор, кардиолог, гастроэнтеролог, психиатр, хирург, неврапатолог томонидан чукурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида беморларни лаборатория, ЭКГ ва УТТ текширувларидан ўтказилди.
Текширув давомида беморларга ва аҳолига тигишли тартибда тавсиялар берилиб, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтиришлар берилди.
Тиббий кўрик давомида Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в/ б С.О.Холмирзаев томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулга келган фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!