Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Такрорий экин-қўшимча даромад манбаи
09 июль 2024 г 159 Комментарии: 0
Зомин туманида суғориладиган майдонларида экилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари асосини кузги бошоқли дон экинлари ташкил этади.
Ҳар йили беш минг гектарга яқин суғориладиган майдонларга кузги бошоқли дон экинлари етиштирилади. Кузги бошоқли дон экинлари йиғиштириб олингандан сўнг шунча миқдордаги майдонда такрорий экинлар етиштириш имконияти пайдо бўлади.
Шуни эътиборга олиб, кузги буғдойдан бўшаган майдонларда асосий эътиборни аҳолининг кундалик озиқ-овқат талабларини қондирадиган дуккакли дон, сабзавот, полиз ва ем-хашак экинларини такрорий экин сифатида етиштириш келгусида туманимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини тўла қондиришга замин яратади.
Фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларига тупроқда кўп миқдорда органик қолдиқлар қолдирадиган ҳамда унинг унумдорлигини тикладиган такрорий экинларни экиш мақсадга мувофиқдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!