Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг қабули ўтказилди
31 июль 2024 г 215 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда асосан фуқароларни қийнаб келаётган моддий ёрдам, элекр энергияси, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!