Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида тадбир ўтказилди
10 август 2024 г 218 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманининг “Қўйтош” шаҳарча фуқаролар йиғинида аҳоли ва айниқса, ёшлар ўртасида инсонийлик қадриятларни кенг тарғиб қилиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика тарғибот гуруҳи аъзолари узоқ йиллар ватанимизнинг гуллаб яшнаши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, ҳозирги кунда фарзандлари, набиралари ардоғида яшаётган меҳнат фахрийлари ҳамда фарзандларининг ногиронлиги бўлган оилаларда бўлиб, ҳолидан хабар олди. Атоқли санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари улар билан дилдан суҳбат қурди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!