» » Янгиобод туманидаги маҳаллаларнинг ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда

Янгиобод туманидаги маҳаллаларнинг ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда

20 август 2024 г 114 Комментарии: 0

Янгиобод туманида йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор - маҳаллаларнинг ободлигига, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайлик яратишга, фуқароларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилмоқда.

Замирида халқни рози қилишдек эзгу мақсад бўлган бу каби бунёдкорлик ишлари доирасида тумандаги барча маҳаллаларда асосий ва ички йўллар босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Хусусан, бугун туманнинг Сармич маҳалласидаги ички йўлларнинг 1,3 км қисмига туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан асфальт ётқизилиб, соз ҳолатга келтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!