» » Учқулоч автораллига мезбонлик қилди

Учқулоч автораллига мезбонлик қилди

28 август 2024 г 297 Комментарии: 0

Фориш туманидаги Учқулоч пойгагоҳи авторалли бўйича Жиззах вилояти кубогининг биринчи босқич мусобақасига мезбонлик қилди.

«Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси, вилоят спорт ҳамда транспорт бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган мусобақада мезбонлар билан бирга қўшни Сирдарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларидан 14 та экипаж аъзолари ғолиблик учун стартга чиқишди.

Тупроқ ва қумли маршрут бўйлаб 23 километрлик масофани босиб ўтишнинг ўзи бўлмайди. Бу борада спортчилардан моҳирлик, абжирлик ва албатта, ирода талаб этилади.

— Мусобақада А-8 синфидаги автоуловларда иштирок этаётган пойгачилар илк бор бу майдонда синовдан ўтказилаётир, — дейди «Ватанпарвар» ташкилоти Жиззах вилояти кенгаши ҳузуридаги амалий спорт маркази раҳбари Шуҳрат Ҳатамов. — Келажакда пойгагоҳ майдонини 400 километргача кенгайтириш режалаштирилган. Бу ерда иштирокчилар, ҳакамлар, томошабинлар учун қулайликлар яратилиб, авторалли бўйича қатор республика мусобақаларини ўтказиш мақсад қилинган.

Якуний натижаларга кўра, самарқандлик Шуҳрат Обиджонов ва Сайфиддин Муйдиновдан иборат экипаж маррага биринчи бўлиб етиб келди. Сирдарёлик Элёр Муллажонов, Файз Жўрақулов иккинчи, мезбонлар Жамшид ва Хуршид Ғаниев экипажи фахрли учинчи ўринга мос натижа қайд этишди.

Ғолиб ҳамда совриндорларга мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийларнинг диплом, медаль, эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!