» » Бахмалда қарийиб 2,5 млрд. сўм миқдорида алимент қарзи ундирилди

Бахмалда қарийиб 2,5 млрд. сўм миқдорида алимент қарзи ундирилди

29 август 2024 г 278 Комментарии: 0

Фарзанд тарбияси ва унинг вояга етгунга қадар таъминоти ҳар бир отанинг қонунан ва виждонан бурчидир.

Бироқ, орамизда масъулиятни ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам бор. Бундайлар учун қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Хусусан, жорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими томонидан 2,5 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан алимент тўловчи 57 нафар ишсиз фуқароларнинг банлиги таъмиланди. Қувонарлиси шундаки, соҳа ходимлари кўмагида 85 та оилалар яраштирилди.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди учун алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 31 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!