Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ошади
06 сентябрь 2024 г 296 Комментарии: 0
Маълумки, вилоятимиз республиканинг тоғли ҳудудларидан бири саналади.
Бундай вазиятда тоғ этакларида жойлашган олис қишлоқлар ҳамда аҳоли яшаш ҳудудларини табиий газ тармоғига улаш бир қатор қийинчиликларни туғдириши табиий ҳол. Бу ўринда аҳолининг табиий газ маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжини суюлтирилган маиший газ баллонлари орқали қондириш мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, вилоятимиз бўйича жами 98 360 нафар истеъмолчи маиший газ баллонлари билан таъминланган. Ҳозирга қадар эса уларнинг 87000 тасига ID-карталар тарқатилиб, фаоллаштирилган.
Жиззах вилояти бўйича жами 110 680 та маиший газ баллони истеъмолда. Уларга вилоятимизнинг ҳар бир туманида жойлашган газ қуйиш шахобчалари орқали ҳар 30-35 кун оралиғида ҳудудлар кесими бўйича газ маҳсулотлари тарқатилмоқда. Бундан ташқари аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнига давлат-хусусий шериклик асосидаги хизмат кўрсатиш жалб этилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!