Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
25 сентябрь 2024 г 173 Комментарии: 0
Бу ҳолатда ҳайдовчи Дамасга белгилангандан 8 нафар кўп йўловчи миндирган.
Жиззах вилоятида ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жиззах вилоятидаги йўлларнинг бирида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган Дамас машинасини тўхтатиб ҳайдовчидан неча нафар йўловчи олиб етаётганини сўраганда у 11 нафар деб жавоб беради.
Бироқ машинадаги йўловчилар туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 14 нафар экани ойдинлашади.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан қонуний чора кўрилган.
Маълумот учун, Дамас машинасига ҳайдовчидан ташқари 6 нафар йўловчи миндириш мумкин. Жиззахда қайд этилган ҳолатда ҳайдовчи белгилангандан 8 нафар кўп йўловчи миндириб ҳаракатланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!