» » Президентнинг парламентга Мурожаати туризм ривожида ҳам янги саҳифа очиб берди

Президентнинг парламентга Мурожаати туризм ривожида ҳам янги саҳифа очиб берди

09 январь 2019 г 2 950 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз парламентига навбатдаги Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Ўз мурожаатида 2018 йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталар экан, сўзларини буюк ҳадисшунос олим, Ал-Бухорий фикрлари билан бошлаши аждодларимиз, анъаналаримизга бўлган ҳурмат руҳини акс эттирди. Барча юртдошларим қатори ушбу мурожаатни эшитар эканман, унда белгиланган ҳар бир вазифа биз партия вакилларининг ҳам янги йилда амалга оширадиган режалар учун дастур бўлиши шубҳасиз.

Хусусан, туризм соҳасига тўхталар экан, 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш миллий концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Шу асосда 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етишига, туризм экспортидан келадиган даромад эса 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш лозимлиги таъкидланди. Агар эътибор қаратсак, Юртбошимиз ҳар бир маърузаларида туризм соҳасига албатта, тўхталиб ўтадилар. Бу ҳам бежизга эмас. Туризм соҳасининг ривожи иқтисодиётимизда катта ўсиш дегани.

Буни ҳаммамиз билиб, англаб етганмиз. Туризм йўналишларидан бўлган тиббий туризм, зиёрат туризм ва экотуризм борасида тўхталар экан, туризм маданиятини ривожлантириш ҳақидаги мулоҳазаларини ҳам айтиб ўтди.

Энг қувонарлиси, юртимиз ҳалқаро олимпиада ўйинларига мезбон бўлиш вақти келганлиги, бу орқали нафақат спорт соҳасининг ривожи балки, ташқи туризмнинг ривожига ҳам асос бўлиши кўзда тутилди. Шу ерда бир мисолга эътиборингизни қаратишни лозим топдим. Жорий йилда юртимизда ўтказилган ҳалқаро миқёсидаги фестиваллар орқали қанчадан-қанча сайёҳларнинг Ватанимизга ташрифи баробарида юртимиз тарихига қизиқувчилар сонининг ортишига ҳамда ҳалқаро инвесторларни жалб этишда муҳим омил бўлганлиги сир эмас.   

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш партиянинг ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларидан эканлигини кўп ва хўп таъкидлаб ўтмоқдамиз. Айнан шу соҳада партия ташкилотлари томонидан аэропорт ва темир йўл вокзалларида сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ўрганиб чиқилди. Муаммолар ўрганилиб, тўпланган маълумотлар соҳа вакилларига тақдим этилди.

Айни шу масалалар юзасидан Жиззах вилоятида амалга оширилган бўлиб, айни вақтда туристлар учун Жиззах темир йўл вокзалида қулай шароитлар яратиш долзарб эканлигини йўқотганича йўқ. Қулай туристик муҳит яратилмаганлиги сабабли туризм оқимининг кам эканлиги Президентимиз таъкидлаганидек, бу соҳага эътиборни кучайтиришни талаб этади. Вилоятнинг Зомин, Арнасой, Фориш ва Бахмал туманлари экотуризмни ривожлантириш учун сўлим гўшалардан ҳисобланади. Мазкур туманларда бугунги кунда туристик лойиҳалар ташкил қилинмоқда. Мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, 2019 йилда ҳам мазкур вазифалар ижросини кучайтириш борасида қатъий чоралар амалга оширишни ўз олдимга мақсад қилдим.

Ўйлайманки, бу борада партиямиздан сайланган депутатларимиз ва партия ходимларимиз ўзларининг ҳиссаларини қўшадилар. Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир ҳаракатимиз амалий фаолиятимиз кўзгуси бўлсин. Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш яратганнинг бизга берган саодати ва имконидир. Мана шу имконият учун бирлашиб, ҳаракат қилайлик.

Сарвар Назарқосимов,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!